Тест режимида

Хабарлар

Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган бола тан жароҳати олди

Жорий йилнинг 30 апрель куни соат 16:00 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Чиғатой ва Оқтепа кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи 1979 й.т. Т.Н. “Кобальт” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, асосий йўлдан харакатланаётган транспорт воситаларини қўйиб юбориш учун тўхтаб, ҳаракатни бошлаганда, йўлни кесиб ўтаёган пиёда 2010 й.т. О.А.ни кўрмасдан уриб юборган.
Натижада, пиёда 10 ёшли О.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни, ҳайдовчилар йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати