Олмазор туманида содир бўлган тўқнашув юзасидан
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 10 август куни соат 00:46 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги Сағбон кўчасида 46 ёшли Шерзод Б. “Nexia” русумли автомобилни (давлат рақами 01 Н 317 VA) бошқариш давомида бошқарувни уддалай олмасдан иккита автмобилларга:
Lacetti (давлат рақами 01 А 493 КВ) русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Дилшодбек И.га шу вақтда ЙҲХБ ходими томонидан тўхтатилган бўлиб, у билан суҳбат қилаётган бўлган, шунингдек йўл четида турган 29 ёшли Умиджон Ж.га тегишли “Matiz” русумли автомобилларга тўқнашган.
ЙТҲ натижасида “Lacetti” автомобили ёнида турган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Ш.Ғуломназаров, ҳамда “Nexia” русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага етказилганлар.
Ҳолат юзасидан тегишли меъёрий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўрилиши учун Олмазор тумани прокуратурасига юборилган.