Тест режимида

Хабарлар

Олмазор туманидаги айрим йўллар 12 июнга қадар ёпилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарга кўра, жорий йилнинг 10 июнь куни соат 21:00 дан 12 июнга қадар Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шимолий Олмазор кўчасининг Кичик халқа йўли билан кесишмасидан Жомий майдонидаги айланма йўлгача, Жомий майдонидаги айланма йўлдан Уста Ширин кўчасининг Широқ кўчаси билан кесишмасигача бўлган йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан мазкур оралиқ масофа автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар ҳайдовчиларга ўз бошқа йўллардан ҳаркатланишлари тавсия этилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати