Тест режимида

Хабарлар

Олмазор туманида тўхтатилган "Lacetti" автомобилининг ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

2022 йил 20 август куни соат 19:50 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Д.Сафаров томонидан, Қорақамиш кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган А.Ш.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан айбланиб, 2022 йил 7 июнь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Ш. Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.