Қонуний талабга бўйсунмаган ҳайдовчига чора кўрилди
Андижон шаҳар Навоий Шоҳ кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори "Нексия-3" русумли транспорт воситаси ҳайдовчисига тўхташ ишорасини кўрсатишига қарамай ҳайдовчи ҳаракатланишда давом этган. ЙПХ инспектори унинг ортидан кузатиб борган вақтида ҳайдовчи транспорт воситасини қолдириб ўзи яшаш хонадонига кириб кетган. ЙПХ инспектори "Нексия-3" русумли транспорт воситаси олдида ҳайдовчини чиқишини кутган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ РЎ ва ИОБга қўнғироқ қилиб "Нексия-3" русумли транспорт воситасининг давлат рақам белгиси орқали ҳайдовчининг қўл телефон рақамини аниқлаб қўнғироқ қилган вақтида бегона шахс кўтариб, ушбу автомашина ҳайдовчиси эмаслигини айтган. Шундан сўнг ЙПХ инспектори бўйсунмаган ҳайдовчига нисбатан чора кўриш мақсадида қолдириб кетилган "Нексия-3" русумли транспорт воситасини махсус эвакуаторга ортаётган вақтида ҳайдовчи яшаш уйидан чиқиб келиб эътироз билдирган. ЙПХ ходими етарлича вақт ҳайдовчини чиқишини кутди. Лекин ҳайдовчи шунча вақт чиқмасдан айнан "Нексия-3" русумли транспорт воситасини жарима майдончасига олиб бориш мақсадида эвакуаторга ортаётган вақтда яшаш уйидан чиқиб эътироз билдириши қанчалик тўғри? Хулоса чиқариш ўзингиздан...
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати