Тест режимида

Хабарлар

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди...

Жорий йилнинг 12 февраль куни соат 11:30 ларда А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлида Беруний туманида яшаган А.Б. “Матиз” русумли транспорт воситасини белгиланган тезлик талабига амал қилмасдан бошқариши оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи Ш.Т. бошқарувидаги “МАН” русумли юк автомобили билан тўқнашув содир этган.

 Натижада, “Матиз” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Б., ушбу автомашина йўловчилари С.М., вояга етмаган М.Қ. ва Т.Р.лар олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этишган.

“Ман” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ш.Т. ва “Матиз” русумли транспорт воситаси йўловчилари Д.Қ. ва С.С.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига белгиланган тезлик талабларига амал қилишингизни, об-ҳаво шароитида йўлнинг ҳолатига эътибор беришингизни сўраб қоламиз.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати