Тест режимида

Хабарлар

“Қорадори-2020” тадбири давомида…

Жорий йилнинг 9 июнь куни соат 23:00 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 3-батальон ЙПХ инспектори Б.Содиқов, Кинология хизмати ходими И.Узокхужаев ҳамда ППХБ ходими А.Юлдашевлар томонидан ҳамкорликда “Қорадори-2020” тадбири давомида, Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган, “Spark” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль йўловчиси 1994 й.т. А.Д.нинг ёнидан 1 дона 100 000 сўмлик пул купюрасига ҳамда 1 дона газета парчасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Д. ва топилган модда Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати