Тест режимида

Хабарлар

Ўрнатилган тартибга зид равишда олиб кетилаётган тамаки маҳсулотлари тезкор тадбир давомида фош бўлди

Жорий йил 21 март куни Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани ҳудудида жойлашган "Умакай" ЙПХ масканида вилоят ЙҲХБ ҳамда бошқа соҳавий хизматларнинг ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбир давомида "Isuzu" русумли юк автомобили тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида жами 990 қути "Милано" номли тамаки маҳсулотлари ўрнатилган тартибга зид равишда олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиб, ҳозирда масъуллар томонидан қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.