Тест режимида

Хабарлар

Ором олаётган вақтда, яшаш уй атрофида автомашина атайлаб баланд овозда бошқарилса кимга ёқади?

"Instagram" ва "Facebook"даги саҳифаларимизда юқоридаги каби атайлаб баланд овоз чиқарадиган қурилма ўрнатиб, автомашина бошқарадиган, давлат рақам белгисини яшириб оладиган ва бошқа турдаги қоидабузарларга чора кўрилгани ҳақидаги видео лавҳаларга айрим обуначилар "Автомашина ўзиники бўлса, чора кўриш шартми?" ёки "Чора кўриб нимага эришдингиз?" мазмунидаги муносабатлар қолдиришмоқда.

Давлат рақам белгисини яшириб олган ҳайдовчи ЙТҲ содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетса, ҳайдовчининг автомашинаси гувоҳларнинг кўрсатмаси ва видео кузатув мосламалари ёрдамида биринчи навбатда давлат рақам белгиси орқали қидирилади.

Баланд овозда атайлаб яшаш хонадонлар атрофида автомашина бошқарилса, аҳолининг тинчлиги бузилмайдими?

ЙПХ ходимлари қоидабузарликларни бартараф этишга мажбур. Бу мажбурият Қонун ва Қарорлар билан белгилаб қўйилган.