Қотилликда гумон қилинган шахслар ушланишида ЙПХ ходимларининг ҳам ҳиссаси қўшилди
Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳамда Андижон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари натижасида 2020 йил 25 апрель куни соат 10:30 ларда, Андижон шахар, Яхши МФЙ, Тожик кўчаси 64-уйда яшаган 1976 й.т. Н.Х.ни яшаш хонадонида ўткир тиғли жисм билан танасининг турли жойларига уриб, ўлдириб, воқеа жойидан яширинган номаълум шахслар аниқланиб, ушландилар. Улар, Андижон шаҳарда яшовчи мукаддам 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан судланган 1986 й.т. А.М. хамда 1984 й.т. З.А. эканлиги маълум бўлди.
Ушбу фуқаролар ушланиб Андижон шаҳар ИИО ФМБга топширилди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати