Тест режимида

Хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарорига мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарорига мувофиқ:

- амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига электромотоцикл, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланиш тартибини, уларнинг тушунчаларини ҳамда ушбу транспорт воситалари билан боғлиқ йўл белгиларини киритиш;

- электромотоцикл, мопед ва скутерларни бошқариш учун ёш чегарасини ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартибини белгилаш;

- автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш якуни бўйича улардан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан амалий имтиҳонлар олишни ташкил этиш;

- тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳамда электромотоцикл, мопед ва скутерлар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиларини жорий этиш белгиланди.