Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарорига мувофиқ 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан белгиланган айрим талабларга бир қанча қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарорига мувофиқ 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан белгиланган айрим талабларга бир қанча қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди:
- "А" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси — мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерларни бошқариш ҳуқуқини беради;
- ҳайдовчиликка номзодлардан якуний имтиҳонларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, беъморни тўғри транспортировка қилиш кўникмалари юзасидан ҳам амалий имтиҳонлар қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарор билан тасдиқланган низомнинг 28, 31 ва 32-бандларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 393-сон қарорига мувофиқ мопед ҳамда скутерларни бошқариш учун 2025 йил 1 мартдан бошлаб тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши талаб этилади.