Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларидаги газ тўлдириш шахобчалари фаолияти бугундан тикланди
Энергетика вазирлигининг хабарига кўра, бугун, 27 январь куни эрталаб соат 9:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди.
Айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, ушбу ҳудудларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Эртага эрталабдан бошлаб республикамиздаги барча газ қуйиш шохобчалари иш фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда.