Тест режимида

Хабарлар

"Ўзгидромет" шошилинч ахборот эълон қилди

“Ўзгидромет” хабарига кўра, жорий йилнинг 17-20 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда жумладан;

17-18 мартда республика ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 18 мартда баъзи жойларда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши мумкин.
17 мартда Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. 18 мартда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғши кутилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.
17-18 мартда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда;
17 мартда Жиззах, Сурхондарё вилоятларида 22-27 м/с гача кучайиши мумкин;
18 мартда Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 22-27 м/с гача кучайиши мумкин.
19-20 мартда кечалари ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиқгача пасаяди, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳавода ва тупроқ юзасида ҳарорат 1-2 даража совуқгача бўлиши мумкин.
19-20 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларида ҳарорат 2-6 даража совуқгача, Қорақалпоғистоннинг шимолида баъзи жойларда ҳарорат 7-10 даража совуқгача бўлади.

Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.