Тест режимида

Хабарлар

"Пахта-2020"

Айни кунларда республикамиз ҳудуди бўйлаб пахта йиғим-терим ишлари давом этмоқда. Теримчилар билан бир қаторда соҳавий хизмат вакиллари ҳам ўз йўналишлари бўйича хизмат вазифаларини бажариб, миллий бойлигимиз ҳисобланган пахтани ўз вақтида йиғиб олиш учун ҳисса қўшмоқдалар.

ДЙҲХХ ходимлари учун керакли топшириқлар берилган бўлиб, ўз соҳалари бўйича ишни тартиб билан ташкил этишмоқда. Теримчилар учун ажратилган транспорт воситаларининг йўлда хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида патруль автомашиналарида доимий равишда кузатув ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, пахта ташиш учун ажратилган транспорт воситаларининг техник созлиги, теримчилар ташилаётган автомашиналарнинг яроқлилиги ҳам ҳудудий ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан назоратга олинган бўлиб, ушбу транспорт воситалари ҳайдовчилари билан ҳаракат вақтида белгиланган қоидаларга амал қилишлари юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда, бошқа ҳайдовчилардан ҳам йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларини, тезлик меъёри, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига амал қилишларини сўраб қоламиз.