Парда ўрнатиш буйича сўралган мурожааат юзасидан
Ижтимоий тармоқда тарқалган ҳолат юзасидан
М А Ъ Л У М О Т
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига 3-илова (Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар)нинг 7.3-бандига мувофиқ, ҳайдовчи жойидан теварак-атроф кўринишини чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ва қопламалар туширилган бўлса, автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Шунингдек, юқоридаги Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартларнинг 7.4-банди изоҳида III класс М3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг (конструкцияси йўловчиларни фақат ўтирган ҳолда ташиш учун мўлжалланган автобуслар) орқа ва ён ойналарига пардалар, икки ёнга орқа томонни кўриш учун ташқи кўзгуси мавжуд бўлган барча тоифадаги автотранспорт воситалари орқа ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартиришга (қорайтиришга), шунингдек, ушбу орқа ойналарга парда (чий парда, дарпарда) ўрнатишга рухсат берилиши белгиланган.
Бундан ташқари, бундай талаблар Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг 73-бандида ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатиш ёки қопламалар суртишга йўл қўйилмаслиги, орқа ва ён ойналарига пардалар ўрнатиш фақатгина III класс М3 тоифадаги автотранспорт воситаларига рухсат берилиши белгиланган.
Шунингдек, умумий техник регламентнинг 74-бандида икки ёнга орқа томонни кўриш учун ташқи кўзгуси мавжуд бўлган М1 тоифадаги автотранспорт воситаларининг орқа ойнасига парда (чий парда, дарпарда) ўрнатишга йўл қўйилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲҲББ Ахборот хизмати