Патруль автомашиналари ҳам доимий дезинфекция қилинмоқда
Бутун жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус пандемияси эълон қилинганлиги сабабли бугунги кунда Республикамиз ҳудудида ушбу хавфли инфекциянинг тарқалишини олдини олиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан 26 март куни Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБдаги барча патрул автомобиллари ва бошқарма маъмурий биноси дезинфекция қилинди. Шунингдек, вилоят ҳудудидаги барча карантин постларида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимларига фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, айни вазиятни уларга тўғри тушунтириш ва постларда гигиена қоидаларига амал қилиш юзасидан топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати