Тест режимида

Хабарлар

Патруль автомобиллари дезинфекция қилинмоқда

Коронавирус муаммоси бутун дунё аҳлини ташвишга, таҳликага солаётган бир вақтда республикамизда, жумладан Тошкент вилоятида ҳам унга қарши турли самарали усуллар қўлланилмоқда. Маълумки, ҳозирда йўловчи ташувчи барча турдаги транспорт воситалари вирусга қарши махсус дори воситалари билан зарарлантирилмоқда. Бу касалликнинг авж олиб кетишининг олдини олади.

Бундан ташқари хизматдаги ходимлар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни ҳамиша хизматга шай ҳолатда бўлишларини таъминлаш мақсадида бошқармаларда шифокорлар навбатчилиги ҳам ташкил этилди. Жумладан, вилоят ИИББ ЙҲХБ маъмурий биносида ҳам икки нафар шифокор ходимлар саломатлигини ҳимоя қилиб, уларни касалликдан асраш бўйича кечиктириб бўлмас вазифаларни бажаришмоқда.

“Ходимларни касаллик юқишидан муҳофаза қилиш дегани, бу кўпчиликни соғлигини асраш, дегани” - дейди вилоят ИИББ Тиббиёт бошқармаси шифокори С.Жабборов. Нега деганда  ДЙҲХХ ходимлари ҳамиша одамлар орасида бўлишади. Улар билан ҳар куни, ҳар соатда мулоқот қилишади. Шу сабаб ҳам улар билан профилактик тадбирлар ўтказишимиз, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилишимиз жуда ҳам катта аҳамиятга эга.

Шифокорлар хизмат хоналарини дезинфекция қилиш билан бирга хизматга чиқаётган ва хизматдан қайтаётган патруль автомобилларига ҳам вирусга қарши воситалар билан ишлов беришаяпти. Бу ишлар оралиғида ходимлар амал қилиши лозим бўлган асосий талаблар ҳам уларга тушунтириб борилмоқда.

“Тайёрланган махсус воситалар билан ҳар бир ходимга ёрдам кўрсатаяпмиз” - дейди ҳамшира М.Исроилова. Ходимлар ҳам бу ишларни тўғри англаб етишаяпти. Тўғрида, ахир COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши кураш умумий ишимиз-ку.      

Ҳа, ҳар қандай муаммо ҳамжиҳатликда, бамаслаҳат иш олиб бориш орқали ўз ечимини топади. Бу ишдан ҳеч ким четда турмаслиги лозим.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати