Тест режимида

Хабарлар

Пиёда: Бизни уриб юборган ҳайдовчидан ёрдам сўрадик. Лекин, ҳайдовчи кетиб қолди

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудида "Спарк" русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлда 2 нафар пиёдани уриб юбориб, биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатиш ўрнига воқеа жойидан кетиб қолган. Жабрланувчилар бошқа фуқаролар ёрдами билан шифохонага етказилган. Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи аниқланди ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан аввало белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ЙТҲ содир бўлганда эса ҳайдовчилар жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишларини сўраб, биринчи ёрдамни кўрсатмасдан воқеа жойидан кетиб қолиш жавобгарликнинг янада оғирлашишига сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.