Пиёдалар йўлакчасидан ўтаётганингизда ҳушёр бўлинг!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрь кунидаги 370-сонли қарорига кўра, пиёдалар ўтиш жойларида уяли алоқа воситаларидан, махсус қулоқчинлардан, газета, китоб ва журналлардан фойдаланиш мумкин эмаслиги белгиланган. Шу боисдан, Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан яна бир ташаббус амалга оширилди. Бухоро шаҳрининг марказий кўчаларида, пиёдалар серқатнов йўлларда ҳаракат иштирокчиларини янада ҳушёрликка чорлаш мақсадида, пиёдалар ўтиш жойларида "Тақиқланади" сўзлари ёзиб чиқилиб, йўлакчадан ўтиш вақтида фойдаланилиши тақиқланган предметлар расмлари ҳам чизилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати