Тест режимида

Хабарлар

Пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдага йўл бермасдан хавфли ҳолатни юзага келтирган ҳайдовчига 2.230.000 сўм жарима белгиланди

Ижтимоий тармоқда “Қоидабузар “Спарк” ҳайдовчиси пиёдани уриб тан жароҳати етказиши мумкин эди” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳада, жорий йилнинг 29 январь куни Бухоро шаҳар, Ибн Сино кўчасида “Спарк” русумли,  80 М 469 КА давлат рақам белгили автомобиль пиёдалар ўтиши учун белгиланган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдага йўл бермасдан, йўл-транспорт ҳодисаси юзага келиши мумкин бўлган ҳаракатлар содир этганлиги акс этган.

Видео лавҳа ўрганилди ва Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, “Спарк” русумли,  80 М 469 КА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси Қ.С.га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1285-моддаси 2-қисми тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, яъни 2.230.000 (икки миллион икки юз ўттиз минг) сўм жарима жазоси белгиланди.

Барча ҳайдовчилардан пиёдаларга эътиборли бўлишларини, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига амал қилишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати