Тест режимида

Хабарлар

Планшет мосламаси ёрдамида 2017 йилдан буён қидирувда бўлган фуқаро аниқланди

Жорий йилнинг 3 октябрь куни соат 09:00 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, ТХАЙ кўчасида жойлашган "Қўйлиқ деҳқон бозори" рўпарасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими С.Аҳмедов томонидан пиёда, 1982 йилда туғилган, Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа туманида яшовчи Б.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Б.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2017 йил январь ойидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.А. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.