Пойтахт йўлларини яхшилаш ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида...
Жорий йилнинг 2 ойи давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Йўл ҳаракатини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази билан ҳамкорликда қуйидаги ишлар амалга оширилди:
-5 дона энг охирги замонавий кўринишдаги светофор қурилмалари пойтахтнинг марказий кўчаларига ўрнатилди;
-521 дона ёруғлик қайтарувчи янги йўл белгилари ўрнатилди;
-552 дона эски турдаги йўл белгилари янги турдаги ёруғлик қайтарувчи йўл белгиларига алмаштирилди;
-189 дона яроқсиз аҳволга келган йўл белгилари қайта тикланди;
-тегишли ҳокимлик ва йўл идораларига 6 дона тақдимномалар киритилди;
- 18935,7 квадрат метр йўлларга ётиқ йўл чизиқлари чизилди ва бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати