Пойтахт кўчаларидаги тунги рейдлар давомида қидирувдаги ҳамда ёнида гиёҳвандлик ва психотроп воситалар олиб юрган фуқаролар аниқланмоқда
Пойтахт кўчаларида ўтказилган тунги рейдлар давомида:
- 2021 йил 22 сентябрь куни соат 10:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва Б.Нугмоновлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан, Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган “Lacetti” русумли автомобиль тўхтатилиб текширганда, салонда бўлган йўловчи кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчи, 1977 йилда туғилган И.А.нинг ёнидан, целлофан пакетга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.А. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 23 сентябрь куни соат 02:50 ларда Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчасида ЙҲХБ ходимлари Ш.Сафаров ва С.Ёқубжоновлар томонидан “Nexia” русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган В.К.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро В.К. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 6 август кунидан буён қидирувда эканлиги аниқланган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро В.К. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 22 сентябрь куни соат 17:30 ларда, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида туман ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Э.Пернабоев томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган “Nexia” русумли автомобиль тўхтатилиб, салонда бўлган йўловчи, 1998 йилда туғилган О.С.нинг маълумотлари масканда мавжуд бўлган махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро О.С. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 11 август кунидан буён қидирувда эканлиги аниқланган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.С. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 22 сентябрь куни соат 16:30 ларда Учтепа тумани, Ширин кўчасида ЙПХ ходими Б.Нематов томонидан “Nexia” русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи 1992 йилда туғилган Ж.Ж.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Ж.Ж. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2021 йил 29 май кунидан буён қидирувда эканлиги аниқланган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.Ж. Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.