Тест режимида

Хабарлар

Пойтахтда 15 ноябрдан 25 ноябрь кунлари айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари!

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, йўл таъмирлаш ишлари туфайли 15 ноябрдан 25 ноябргача Себзор ва Нурафшон кўчаси кесишмасидан Нурафшон кўчаси бўйлаб йўлнинг бир томони қисман ёпилади. Автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун қарама-қарши йўл очиқ бўлади.

Барча ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишоралари ва йўл белгиларига риоя қилишларини сўраймиз.