Тест режимида

Хабарлар

Пойтахтда Алишер Навоий кўчасининг айрим қисми вақтинча ёпилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 6 июль куни соат 08:00 га қадар Алишер Навои кўчасининг Лабзак кўчасидан Сақичмон кўчасигача бўлган қисмида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Бу жараёнда мазкур йўналишда йўл қатнов қисмининг фақат битта чизиғи автомобиллар ҳаракатланиши учун очиқ бўлади.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланишлари тавсия этилади.