Пойтахтда Аҳмад Дониш кўчасининг маълум қисми автотранспорт воситалари қатнови учун ёпилмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, йўл-таъмирлаш ишларини жадаллаштириш, ишларни тезроқ якунлаш мақсадида Пойтахтда Аҳмад Дониш кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчаси устидан ўтган кўприкнинг бир тарафи, яъни 7-сон (олдинги 17-сон) Шаҳар клиник шифохонасидан Юнусобод метроси йўналишидаги (мўлжал: Универсам) қисми автотранспорт воситаларининг қатнови учун тўлиқ ёпилади.
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.