Тест режимида

Хабарлар

Пойтахтда Аҳмад Дониш кўчасининг маълум қисми ва "Mega Planet" яқинидаги чорраҳа вақтинча ёпилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши сабабли Тошкент шаҳар, Аҳмад Дониш кўчасининг Янгишаҳар кўчасидан ТХАЙ кўчасигача бўлган қисми 1 сентябрь кунига қадар ёпилади.

Mega Planet СКМ яқинидаги чорраҳа ҳам бу муддат ичида ёпиқ бўлади.

Юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия қилинади.