Тест режимида

Хабарлар

Пойтахтда Бунёдкор шоҳ кўчасининг бир қисмида автомобиллар қатнови маълум вақтга чекланмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 22 октябрь кунига қадар пойтахтда Бунёдкор шоҳ кўчасининг бир қисмидаги бетон тўсиқларни таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ҳар куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар мазкур йўл автомобиллар қатнови учун қисман ёпилади.

Ушбу йўлга ёндош бўлган қўшимча йўл автомобиллар ҳаракатланиши учун очиқ бўлади.