Тест режимида

Хабарлар

Пойтахтда Фарғона йўли кўчасига ўтувчи айрим йўллар вақтинча ёпилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, таъмирлаш ишлари сабабли 23 сентябрь соат 23:00 дан 10 октябрь кунига қадар пойтахтда Фарғона йўли кўчасига Истиқбол, Нукус ва КХАЙ кўчаларидан ўтиш йўллари ёпиқ бўлади.

Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинади.