Тест режимида

Хабарлар

Пойтахтда Фурқат кўчасининг айрим қисмлари вақтинча ёпилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, йўл таъмирлаш ишлари сабабли 5 июль соат 22:00 га қадар айрим йўллар қисман ёпилади:

1) Фурқат кўчасининг Цирк яқинидаги тоннелдан чиқишдан “Халқлар дўстлиги” саройи яқинидаги тоннелга киришгача бўлган қисми;
2) Фурқат кўчасининг Алишер Навоий шоҳ кўчасидан Қоратош кўчасигача бўлган қўшмча йўли (дублёр).

Шу сабабли, автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши йўл қатновининг бир тарафидан амалга оширилади.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.