Пойтахтда “Юнусобод” метро бекатидан 7-сон Шаҳар клиник шифохонаси йўналишида таъмирлаш сабаб транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, йўл-таъмирлаш ишларини тезроқ якунлаш мақсадида Амир Темур шох кўчаси устидан ўтган кўприкнинг (мўлжал “Универсам”) бир томони “Юнусобод” метро бекатидан 7-сон Шаҳар клиник шифохонаси йўналишида транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Ишлар 13 февраль куни якунланиши режалаштирилган.
Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.