Тест режимида

Хабарлар

Пойтахтда Махтумқули кўчасидан Паркент кўчасига ўтиш йўли вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, йўлсозлик ишлари олиб борилаётгани сабабли пойтахтимизнинг Махтумқули кўчасидан Паркент кўчасига ўтиш йўли 24 июнь куни соат 20:00 дан 25 июнь соат 10:00 га қадар ёпилади.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланиш тавсия этилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати