Тест режимида

Хабарлар

Пойтахтда Махтумқули кўчасининг маълум қисми вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, Жорий йилнинг 26 август куни соат 21:00 дан 27 август соат 07:00 гача Пойтахтда Махтумқули кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчасидан Паркент кўчасигача (уч қаватли кўприк) бўлган қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли мазкур йўл қисми ҳаракатланиш учун вақтинча ёпиқ бўлади.

Ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан ҳаракатланишлари тавсия этилади.