Пойтахтда масжидга ташриф буюрган фуқароларга тиббиёт ниқоблари тарқатилди
Юртимизда карантин чекловлари юмшатилиб, кўплаб фаолият турларининг давом эттирилишига рухсат берилиб ҳаётимизнинг яна бир маъромда давом этишига эришилди. Бироқ ҳали инсоният бошига кўплаб синовли кунларни келтирган вирус орамиздан батамом йўқ бўлганича йўқ.
Бундай пайт ҳамма бирдай амалдаги карантин талабларига риоя этиши лозимлигини яхши биламиз. Шундай бўлсада, бугун атрофимизда жамоат жойларида ижтимоий масофани сақламасдан, тиббиёт ниқобини тақмасдан ёки зарур ҳоллардан ташқари вақтда ҳам кўчаларда юрган фуқароларимизни учратишимиз мумкин.
Шуларни инобатга олиб бугун Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан муборак жума номозларини ўқиш мақсадида пойтахтдаги мавжуд масжидларга ташриф буюрган фуқароларнинг саломатлигини ўйлаб масжидга тиббиёт ноқобисиз келган инсонларнинг барчасига тиббиёт ниқоблари тарқатилди.
Шунингдек, биз барча юртдошларимизга давлатимиз томонидан берилган имкониятлардан тўғри фойдаланиб, амалдаги карантин талабларига амал қилишларини, ўзлари ва атрофдагилар соғлиги учун масъулиятли бўлишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати