Пойтахтда Мухтор Ашрафий кўчасининг маълум қисми вақтинча ёпилмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 16 сентябрь куни соат 11:00 га қадар, Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги Мухтор Ашрафий кўчасининг Фарғона йўли кўчасидан Алимкент кўчасигача бўлган қисми бўйлаб ҳаракатланиш йўлнинг битта чизиғи орқали амалга оширилади.
Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинади.