Пойтахтда ТХАЙ ва Фарғона йўли кўчаларини бирлаштирувчи иккита йўл таъмирлаш ишлари сабаб вақтинча ёпилмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, пойтахтда ТХАЙ ва Фарғона йўли кўчаларини бирлаштирувчи иккита йўл таъмирлаш ишлари сабабли жорий йилнинг 19 март кунидан бошлаб ишлар якунига қадар ёпилади:
1. «Компас» СКМ ёнидаги йўл қисми;
2. Халқа йўлининг Тантана кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўли кўчасига бурилиш қисми.
Тирбандликларни олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фодаланиш тавсия этилади.
Барча ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ва чизиқларининг талабларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз.