Тест режимида

Хабарлар

Пойтахтдаги айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин

Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фавқулодда ҳолатлар юзага келганда тезкорликни ошириш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан ўқув машғулотлари ўтказилиши муносабати билан 2020 йилнинг 8 ноябрь куни соат 08:00дан 10:00га қадар пойтахтнинг Т.Малик, Дўрмон йўли, М.Улуғбек, Мустақиллик, Шаҳрисабз ва Навоий кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати қисқа муддатга чекланиши мумкин.