Қўпол қоидабузарликка чек қўйилди
Қарама-қарши юрган ҳайдовчи йўл белгисини кўрмаганлигини айтмоқда. Ёнидаги йўловчи эса белгини кўриб била туриб "Эйй тўхта, қарама-қарши кетаябмиз" - дея бир оғиз ҳам огоҳлантирмаган. Унинг бу эътиборсизлиги оғир оқибатли ЙТҲ билан ҳам якун топиши мумкин эди. Қоидабузарлик яна тунда содир этилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан ўз йўналишларида, йўл белгилари ва чизиқларига амал қилган ҳолда ҳаракатланишларини, йўловчилар ҳайдовчининг қоидабузарлигига кўз юммасликларини сўраб қоламиз.