Тест режимида

Хабарлар

Транспорт воситасини бошқариш пайтида монитордан (дисплейдан) теле, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланганлик ва транспорт воситасига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд?

Транспорт воситасини бошқариш пайтида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-2-моддасига кўра— базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати