Тест режимида

Хабарлар

Маъмурий жавобгарликни енгилига алмаштиришни режа қилиб пора берган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 20 май куни соат 11:15 ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Ж.Мангуберди кўчасида ташкил этилган карантин постида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 1-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори О.Қурбонов СЭОМ ходимлари билан биргаликда хизмат олиб бораётиб, “Ласетти” русумли транспорт воситасини тўхтатган вақтида, ҳайдовчи Қ.Ф. тегишли руҳсатномасиз карантин қоидаларига зид равишда автомобиль бошқариб юрганлиги аниқланган ва чора кўрилиб, транспорт воситаси ўрнатилган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига олиб кириб қўйилган.

Ҳайдовчи Қ.Ф. автомобилини жарима майдончасидан чиқариб бериш ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддаси бўйича эмас, тегишли меъёрий ҳужжатлари йўқлиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилишини сўраб 50 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида таклиф қилган.

О.Қурбоновнинг билдиргисига кўра, 2020 йил 20 май куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор-тадбир белгиланиб, Наманган шаҳар, Косонсой кўчасида жойлашган “ТравиртинТош” МЧЖга қарашли жарима майдонининг кириш қисмида фуқаро Қ.Ф. ЙПХ инспектори О.Қурбоновга 400.000 сўм пулларни пора тариқасида берган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан 2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати