Пойтахтда айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, пойтахтда кенг кўламда олиб борилаётган йўл таъмирлаш ишларининг навбатдаги манзили – Самарқанд дарвоза ва Қоратош кўчалари кесишмасидаги чорраҳа (мўлжал Самарқанд дарвоза савдо-кўнгилочар мажмуаси).
2022 йилнинг 21 май кунидан мазкур чорраҳада ва унга келувчи кўчалар (Самарқанд дарвоза, Кўкча давоза, Қоратош)да босқичма-босқич йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Иш жараёнида, зарур ҳолларда вақти-вақти билан кўчаларда автотранспорт ҳаракати қисман чекланади.