Пойтахтга кириб келаётган "Спарк" автомобили тўхтатилиб текширилганида
Бугун, 2022 йил 3 январь куни соат 13:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган "Шарқ" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Нуғмонов ва А.Пўлатовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Спарк" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, автомобиль салонидан, целлофанга солинган жами 3 (уч) бўлак жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ҳамда автомобилда бўлган йўловчилар ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда.