Пойтахтга киришда тўхтатилган "Nexia" ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди
2021 йил 29 декабрь куни соат 11:00 ларда, Юнусобод туманида жойлашган “Хасанбой” блок-постида хизмат олиб бораётган, ЙПХ ходимлари С.Салохиддинов ва Ф.Худайбергановлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1991 йилда туғлган М.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, ҳайдовчи М.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 23 ноябрь кунидан буён қидирувда эканлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.А. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.