Пойтхатда бир қанча ҳудудларда светофор қурилмалари ўрнатилиб, бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда
Учтепа туманидаги "Ширин" кўчасида жойлашган "Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби" рўпарасида пиёдалар ўтиш жойи ташкил этилиб, светофор мосламалари билан тартибга солинди.
Сергели тумани "Жунариқ" кўчасидаги чорраҳалардан бири светофор қурилмалари ва тегишли белгилар билан жиҳозланиб, пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилди.
Олмазор тумани "Қорақамиш 2-кўчаси"да пиёдалар ўтиш жойини ташкил этиш ва светофор қурилмалари билан тартибга солиш бўйича дастлабки иш жараёнлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳрида транспорт воситалари серқатнов, пиёдалар гавжум ҳудудларда тартибга солинган (светофор билан жиҳозланган) пиёдалар ўтиш жойини ташкил этиш бўйича ИИВ ЖХД ЙҲХХ Эксплуатация-монтаж бўлинмаси ходимлари томонидан ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.