Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрь кунидаги “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 975-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати томонидан 2019 йил 24 декабрь (сешанба) куни, соат 09:30да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида амалга оширилаётган ислоҳатлар” мавзусида пресс-брифинг ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Унда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ҳамда бир қатор масъул ходимлар иштирок этадилар.
Тадбирга, барча ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда соҳага қизиқиш билдирган фуқароларимиз таклиф этиладилар. Мазкур пресс-брифингда иштирок этиш истагини билдирганлар, тадбир ўтказиладиган куни соат 09:00га қадар ўзлари билан шахсларини тасдиқловчи ҳужжат (гувоҳнома ёки паспорт) билан келишларини илтимос қиламиз.
ИИВ Ахборот хизмати