Президент Фармони билан ДЙҲХХ соҳасида хизмат олиб борган 3 нафар марҳум ходимлар "Жасорат" медали билан мукофотланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида фаолият олиб борган қуйидаги марҳум ходимлар "Жасорат" медали билан мукофотланди:
Каирбаев Данияр Аскарбаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори
Собиров Элёрбек Жакбаралиевич - Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори
Сулаймонов Кенжабой Мирзаевич - Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори