Тест режимида

Хабарлар

Психотроп ва гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ яна бир қанча фактлар аниқланди

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 21 февраль куни соат 03:15 ларда, Юнусобод туманида жойлашган “Уч қаҳрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Х.Халилов ва А.Усмоновлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1986 йилда туғилган Р.Т.нинг ёнидан 6 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари ва бир дона шприц топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.Т. ва аниқланган воситалар Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 21 февраль куни соат 01:50 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Джураев ва Д.Файзиевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда йўловчи, 1990 йилда туғилган С.С.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.С. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 21 февраль куни соат 22:30 ларда, Янгиҳаёт туманида жойлашган “Янгиҳаёт” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ж.Турғунов томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Damas" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1988 йилда туғилган Д.М.нинг ёнидан психотроп дорилар солинган 2 дона лампочкалар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.М. ва аниқланган воситалар Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 21 февраль куни соат 01:00 ларда, Янгиҳаёт туманида жойлашган “Янгиҳаёт” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ж.Турғунов томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1983 йилда туғилган Э.Т.нинг ёнидан целлофанга солинган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Э.Т. ва аниқланган модда Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...