Тест режимида

Хабарлар

Психотроп ва гиёҳванд моддаларни олиб юрган яна уч нафар шахс аниқланди

Йўллардаги текширувлар давомида:

- 2022 йил 9 февраль куни соат 03:40 ларда, Янгиҳаёт туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Д.Отабоев томонидан, ТХАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1999 йилда туғилган Ш.Д.нинг ёнидан, 1 дона “Тропикамид” ва 6 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.Д. ва аниқланган воситалар Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 9 февраль куни соат 04:45 ларда, Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Р.Рахматов томонидан, Оҳангарон шоҳ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 2001 йилда туғилган А.С.нинг ёнидан, целлофанга солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли кукунсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.С. ва аниқланган модда Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 8 февраль куни соат 23:30 ларда, Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Қўқонов томонидан, Гулханий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Epica" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Р.К.нинг ёнидан, 1 дона “Тропикамид” номли психотроп дориси ҳамда 5000 сўмлик пул купюрасига ўралаган оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.К. ва аниқланган воситалар Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда...