Психотроп дорилар сотаётган фуқаролар қўлга олинди
2022 йил 21 январь куни Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳар, Буюк Ипак йўли кўчаси "EURO ASIA" ресторани яқинида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар Б.У. ва Э.Р.лар томонидан 1008 (бир минг саккиз) дона кучли таъсир қилувчи "Regapen 300 mg" номли психотроп дори воситаларини 23.000.000 (йигирма уч миллион) сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланиб, тадбир якунида жами 1120 (бир минг бир юз йигирма) дона "Regapen 300 mg" номли психотроп дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда ушбу аниқланган ҳолат бўйича терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.